top bannerNEW

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100011, Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) 2018 йил 20 июль куни соат 11:00 дажамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а- уй, “O'zagroservis” акциядорлик жамияти биноси, “O‘zagrolizing” АЖ мажлислар зали.

 Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 20 июль куни соат 10:00 да бошланади. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

 

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сонли қарори ижросини кўриб чиқиш.

 

4. Жамият кузатув кенгаши баъзи аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва янги аъзоларни сайлаш.

 

5. Хорижда лизинг операцияларни амалга ошириш мақсадида жамиятнинг шўъба ва тобе жамиятларини ташкил этиш.

 

6. Лизинг лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида, жамиятнинг корпоратив облигацияларини чиқариш.

 

7. “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти бош директорини сайлаш.

 

8. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

 

9. “O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

 

10. Жамият ижроия аппарат тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш. 

 

11. “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом”ни янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

12. Йирик битимлар тузиш тўғрисида.

 

 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар:

 

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 10 июль.

 

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 16 июль.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

 

Мурожаат  учун телефон: +99871 244-51-03.

 

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.