top bannerNEW

Қашқадарё вилоят филиали учун янги офис биносини очилиш маросими!

news16042018

 

 

Қашқадарё вилоят филиали учун янги офис биносини очилиш маросими!

 

Жорий йилнинг 15 апрель куни “Ўзагролизинг” АЖ Қашқадарё вилояти филиали учун янги офис биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими З.Ш. Рўзиев, Вилоят Касаба уюшмалари қўмитаси раиси Э. Ражабов, “Ўзагролизинг” АЖ Бош директори в.в.б. Д.А. Холдаралиев, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ вакиллари, вилоят фаҳрийлари, илғор фермер хўжалиги раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

 

 

Даставвал, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев сўзга чиқиб, “Ўзагролизиг” АЖнинг вилоят филиали учун янги офис биноси очилиши билан барча йиғилганларни муборакбод этди. Вилоятда фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришда “Ўзагролизинг” АЖнинг алоҳида ўрни ва аҳамияти борлигини таъкидлаб, жамоанинг келгуси иш фаолиятида улкан зафарлар тилади.

 

Сўнгра, “Ўзагролизинг” АЖ Бош директори в.в.б. Д.А. Холдаралиев сўзга чиқиб, вилоят филиали учун янги офис биноси очилиши Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари учун янада кўп имконият ва қулайликлар яратишини айтиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти томонидан олиб борилаётган ислохотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, ҳосилдорликни ошириш, уларни экспортга йўналтириш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш бўйича жуда катта ва кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ва мазкур бинонинг фойдаланишга топширилаётганлиги ана шу ислоҳотларнинг кичик бир бўлаги эканлиги алоҳида таъкидланди.

 

 

Тадбир давомида филиал биносини қурган ташкилот – “Алрут Буилд” МЧЖ бош мухандиси З. Эрназаров ва бошқалар сўзга чиқиб, “Ўзагролизинг” АЖ Қашқадарё вилоят филиали жамоасини қувончли кун билан самимий қутлади.

 

Маълумот учун: “Ўзагролизинг” АЖ ўз фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб ўтган вақт мобайнида Қашқадарё вилоят филиали қишлоқ хўжалиги корхоналарига 227,0 млрд. сўмдан ортиқ қийматдаги 6 минг 337 дона, шундан ўтган йилда 39,0 млрд. сўмлик қийматдаги 586 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб берди.

 

 

2018 йилда эса 96,5 млрд. сўмлик 514 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шундан 42 донаси ҳайдов тракторлари, 35 донаси чопиқ тракторлари, 50 донаси ғалла ўриш комбайнлари, 53 донаси сеялка ва культиваторлар, 334 донасини бошқа турдаги техникалар ташкил этади.

 

Вилоят қишлоқ хўжалик корхоналарига жорий йил 1-чорагида 11,8 млрд. сўмдан ортиқ 176 дона техникалар лизинг асосида етказиб берилган.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

 

 

photo 2018-04-16 16-30-27  photo 2018-04-16 16-30-36

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.