top bannerNEW

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100011, Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) 2018 йил 20 апрель куни соат 10:00 дажамиятнинг 2017 йил якуни бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а - уй, “O'zagroservis” акциядорлик жамияти биноси, жамият мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 20 апрель куни соат 9:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

   Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

   1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

   2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

  3. Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчининг ҳисоботини тасдиқлаш.

 4. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

  5. Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

  6. Жамиятнинг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

  7. Жамиятнинг 2017 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

  8. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

  9. Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш.

  10. Жамият акциядорлари томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш.

   11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

   12. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

   13. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.

   14. Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

   15. Жамиятнинг бош директорини сайлаш.

   Жамиятакциядорларинингреестришакллантириладиган саналар:

  - Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 6 апрель.

   - Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 16 апрель.

  Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

Мурожаат учун телефон: +99871 244-62-73.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.