top bannerNEW

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100011, Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) 2019 йил 20 июнь куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси  5 уй, Ўзбекистон Алоқа тарихи музейи кичик зали.

Жамият акциядорларини рўйхатга олиш 2019 йил 20 июнь куни соат 9:00 да бошланади. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бошқарув раиси в.в.б. ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

9. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.

10. Жамиятнинг Бошқарув раисини сайлаш.

11. Мажбурий ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.

14. Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимларни белгилаш.

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 28 мартдаги №922/03-18 сонли мурожат хатига асосан “Uz CLAAS Agro” МЧЖ ХИИЧК корхоналарининг банк олдидаги мажбуриятлари таъминоти сифатида “O’zagrolizing” АЖ кафиллигини тақдим қилиш масаласи.

16. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019 йил 17 апрелдаги 01-03/1-259-сонли “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича” Республика комиссияси йиғилиши баёнининг 1.5.-бандига асосан жамият томонидан “Микрокредитбанк” АТБдан 70 млрд. сўм ва “Ҳалқ банки” АТБдан 183 млрд. сўм миқдорида кредит олиш масаласи.

 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар:

- Жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 24 май.

- Жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 14 июнь.

 

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4а-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

 

Мурожаат учун телефон: +99871 244-61-62.

 

 

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

1

 

9 май - Хотира ва қадрлаш куни нафақат уруш фахрийлари, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келган меҳнат фахрийлари ҳолидан ҳам хабар олинади.

 

Шу муносабат билан “Ўзагролизинг” АЖ вакиллари ва Жамият касаба уюшмаси раиси соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, жамият равнақи йўлида ўз шижоати, меҳнатини аямай фаолият олиб борган инсонлар яшаш жойига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар ва эсдалик совғалар топширдилар.

 

2

 

 

3

 

Кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан боши кўкка етган фахрийларга тикилиб туриб, 9 май санасининг эзгу ғояси беихтиёр дилимиздан тилимизга кўчади: хотира – азиз, қадр – муқаддасдир.

 

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

Хайрия акцияси давом этмоқда: “Ўзагролизинг” АЖ раиси ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилди

3

 

“Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси Акмал Холмурадов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги ўзи таҳсил олган 23 мактабда бўлиб, шахсий кутубхонасидан мактаб кутубхонасига юздан ортиқ китоблар тўпламини совға қилди.

 

28

 

15

 

 

Мактаб устоз ва мураббийлари ҳамда ўқувчилар иштирок этган тадбирда “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси А. Холмурадов мактаб йиллари, сабоқ берган устозларини ёд олиб, ўқувчиларга китоб ўқиш, келажакда етук инсон бўлишни ҳозирданоқ бошлаш лозимлиги ҳақида ўз маслаҳатларини ўртоқлашди.

 

22

 

 

Бу каби эзгу ташаббус болаларнинг ўқишга бўлган иштиёқи, китобга меҳрини янада ошириб, уларнинг гап-сўзи, юз ифодасида яққол акс этиши шубҳасиз. Буларнинг барчаси ёш китобхонлар сафининг ортиши, навқирон авлоднинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалиши, миллий қадриятларимизга бўлган эътиборнинг кучайишига хизмат қилади.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

Халқаро банк-молия форумида “Ўзагролизинг” АЖ иштирок этди

1

 

 

Жорий йилнинг 27-30 март кунлари мамлакатимизда Ҳалқаро банк-молия форуми бўлиб ўтди.

Мазкур форумда мамлакатимизда ва хорижда узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган банклар, лизинг ва суғурта компаниялари, микрокредит, аудиторлик ва халқаро рейтинг ташкилотлари вакиллари ва халқаро инвесторлардан иборат 400га яқин вакиллар иштирок этдилар.

Ҳалқаро форум доирасида 28-29 март кунлари “Лизинг бўйича VIII-Тошкент халқаро конференцияси” ташкил этилди. Унда ҳалқаро ва мамлакатимизда фаолият олиб бораётган лизинг компания раҳбарлари иштирок этдилар.

 

2

 

(фото: Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциацияси Бош директори З.Б. Мустафаев,

“Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси А.А. Холмурадов,

HumoPartners асосчиси Х.А. Абдурахманов)

 

 Форумнинг иккинчи кунида “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси А. Холмурадов ўзининг маърузаси билан иштирок этди. Маъруза давомида “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятига доир молиявий, иқтисодий маълумотлар бериб ўтилди.

 

3

 

 

“Ўзагролизинг” АЖ узоқ йиллардан буён мамлакатимиз лизинг бозорида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда ва қишлоқ хўжалик техникаларини лизинг асосида етказиб берувчи энг йирик лизинг компанияси хисобланади.

 

4

 

 

Ҳалқаро форум якунида “Ўзагролизинг” АЖ ва ҳорижий лизинг компаниялари ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилди, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

 

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.